Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

26 нафар: Ўзбекистоннинг яна бир вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

26 нафар: Ўзбекистоннинг яна бир вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Бугун Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнги беморлар саналади. Иккиси ҳам Бухоро шаҳридан ва коронавирус инфекциясини беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ. Шундай қилиб, вилоятда 442 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, фидокор шифокорларимиз саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда уларнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлишди.

Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир, уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шунингдек, тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (8 нафари Самарқанд шаҳридан, 5 нафари Оқдарё туманидан, 4 нафари Самарқанд туманидан, 2 нафардан Пайариқ ва Иштихон туманларидан, 1 нафардан Тойлоқ, Пастдарғом ва Жомбой туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 202 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 13:46 22.05.2020. Ўқилди: 5567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!