Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда"

"Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда"

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева:

Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юз берганидан бери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни назорат қилиб келмоқда. Илк кунлардан мутахассисларимиз ва психологлар қизалоқ билан, унинг онаси билан ишламоқда. Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.

Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади. Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади.

Президент Администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олган. Барча масъул идоралар илк кунларданоқ ишга жалб қилинган.

Мазкур жиноят асло жазосиз қолмайди!

Киритилди: Бугун 14:41. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!