Россиянинг Киевдаги маълумотлар марказларига зарбаларидан сўнг, бир нечта Украина телеканалларида эшиттиришлар узилиб қолди.
We Are Ukraine ва Novyny.LIVE телеканаллари эшиттириш муаммолари ҳақида хабар берди.
Deutsche Welle хабар беришича, Мудофаа вазирлигининг Армия телеканали ҳам кирадиган камида учта телеканалнинг сигнали йўқолган.
Муаммолар Киевдаги Cosmonova телекоммуникация операторининг маълумотлар марказига қилинган зарба туфайли юзага келгани айтилмоқда.
Мавжуд хабарларга кўра, баъзи фойдаланувчилар ҳам зарбалар натижасида интернет ва телевидение хизматларида узилишларга дуч келишган.
MediaSat маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ телеканалларнинг эшиттиришлари таъсирланган.