The Sunday Times нашри Danwatch ва Dossier Center марказлари билан ҳамкорликда Уралдаги махфий ерости қўмондонлик мажмуаси юзасидан суриштирув ўтказди. Муаллифларнинг маълумотларига кўра, объект сезиларли даражада кенгайтирилган ва унга боғлиw ядровий ракета инфратузилмаси ҳозирда тўлиқ ишч ҳолатда.
Гап Россияга қилинган кенг қамровли ҳужумдан кейин ҳам ядровий жавоб зарбасини бериш буйруғини узатиш имкониятини сақлаб қолиши лозим бўлган ерости қўмондонлик маркази ҳақида бормоқда. “Периметр” тизими СССР давридаёқ яратилган. Тизимнинг махсус қўмондонлик ракеталари стратегик ядро кучларининг омон қолган бўлинмаларига ракеталарни учириш ҳақидаги сигнални узата олади.
Суриштирувчилар Россия ҳукуматининг ҳарбий харидлар ва қурилишларга оид миллионлаб ҳужжатларини ўрганиб чиқишди. Улар кенг кўламли ишлар, жумладан, ерости иншоотларини қуриш ҳамда вентиляция, ҳавони филтрлаш ва объектни ҳимоялаш ускуналари хариди тўғрисидаги маълумотларни аниқладилар. Danwatch'нинг аввалги суриштируви ҳам журналистлар Россия ядро объектларинининг модернизация қилиниши билан боғлиқ икки миллиондан ортиқ ҳужжат тўплаганини тасдиқлаган эди.
The Sunday Times'нинг ёзишича, ушбу мажмуа Қўшма Штатларнинг бункерларга қарши ўқ-дорилари орқали зарба берилган тақдирда ҳам ўз иш қобилиятини сақлаб қолишга мўлжалланган. Унинг вазифаси — Россияга қилинган кенг қамровли ҳужумдан кейин ядровий жавоб зарбаси бериш имкониятини кафолатлашдан иборат.