Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 мажмуаларини қайта экспорт қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 мажмуаларини қайта экспорт қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Туркия 2017 йилда Россиядан сотиб олинган С-400 ҳаво мудофаа тизимларини қайта экспорт қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан маълум қилди.

"Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда. Улар тугаллангандан сўнг жамоатчиликка хабар берамиз", деди вазир.

2017 йилда Туркия Россиядан 2,5 миллиард долларга тўртта батальонли С-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олди. 2019 йил октябрь ойида Рособоронехпорт тизимларни етказиб бериш бўйича шартнома бажарилганини эълон қилди.

Туркия ва Россия ўртасида полк ўлчамидаги С-400 тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолангандан сўнг, Анқара АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари дастуридан чиқарилди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!