Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Учқўрғонда юз берган фожиа ҳақида фикр билдирди.

"Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.

Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун аслида ўлим жазосини қўллаш керак. Лекин, минг афсуски, амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган.

Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди.Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади.

Шу билан бирга, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз", деб ёзади у.

Киритилди: Бугун 12:22. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!