Бош прокуратура матбуот хизматининг расмий баёнотига кўра, Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида вояга етмаган шахс зўрлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс қамоққа олинган.
Мазкур жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Прокуратура жиноятни яширишга уринган ёки ҳаракатсизлик қилган ҳар бир масъул шахснинг фаолиятига қонуний чора кўрилиши ҳамда жабрланувчининг манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинишини маълум қилди