Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Бухоро шаҳрида фаолият олиб борувчи Кластернинг бошлиқ ўринбосари М.Т. бошқа бир фуқаро – Р.Ч.ни алдаб, моддий манфаат топиш пайига тушган. У Когон туманининг «Сиёзпоён» маҳалласида жойлашган 49 йиллик ижара шартномаси асосида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланишга мўлжалланган 25 сотих ер майдонини сотишга уринган. Сотиш ҳуқуқи мавжуд бўлмасада, М.Т. нотариус орқали Р.Ч. номига тўлиқ расмийлаштириб беришини айтган. Унинг ишончига кириб, ўз «хизмат ҳақи»ни 29.000 АҚШ долларига тенглаштирган ва Р.Ч.дан шунча миқдорда пул талаб қилган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўринбосарнинг ер майдонини ноқонуний сотиш билан боғлиқ фирибгарлиги фош этилган. М.Т. талаб қилинган пуллардан 9 000 АҚШ долларини бўнак (аванс) сифатида олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:52 21.07.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!