Бугун 16 июнь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

22 ёшли йигит дўстидан қасос олиш учун унинг онасига уйланди (фото)

22 ёшли йигит дўстидан қасос олиш учун унинг онасига уйланди (фото)

Воқеа баҳслашиш билан бошланганди: 22 ёшли Дэвид Добрик ва унинг дўсти Жейсон Нэш ўтган муносабатларни муҳокама қила бошлашди. Жейсон дўстига унинг муаммоларини тушуна олмаслигини, чунки у ажрашиб кўрмаганини айтди. Шу билан бирга Дэвидга ажрашиш учун аввал уйланиш кераклигини, у эса уйлана олмаслигини қўшимча қилди, деб ёзади "Bored Panda".

Дэвид бу гапга жавоб қайтармади, аммо дўстидан қасос олиш режасини туза бошлади. Орадан уч соат ўтганидан кейин эса у аллақачон Жейсоннинг онаси — Лоррейн яшайдиган Бостонга етиб борганди. Дэвид аёл билан учрашиб, дўсти билан бўлган баҳсни гапириб берди. Кейин эса Лоррейнга турмуш қуришни ва асал ойини Гавайида ўтказишни таклиф қилди. Буни қарангки, аёл ҳам бу таклифни қабул қилди.

Жейсон буни ҳазил тариқасида қабул қилди. Аммо интернет фойдаланувчилари "Твиттер"да жойланган сурат ва постлардан кейин иккига бўлинишди: кимдир Дэвидни ҳақоратлар, яна кимдир устидан куларди. Ҳатто уни қўллаб-қувватлайдиганлар ҳам топилди.

 

Киритилди: 16:34 23.05.2019. Ўқилди: 7356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!