Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 388 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Байт-Лаҳиа, Рафаҳ, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 53 киши ҳалок бўлди, улардан 46 нафари анклав шимолида.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: 22 кун давомида Ғазонинг шимолий қисмига бир томчи сув ҳам, нон ҳам етиб бормади.
▪️Жабалия лагерида Кассам бригадалари яна бир "Меркава-4" танкини йўқ қилди.
▪️Ғарбий Соҳилда фаластинлик Рами Натур юк машинасини Моссад қароргоҳи яқинидаги автобус бекатига бориб урди. 1 дан 5 тагача аскар ҳалок бўлди, 50 таси яраланди.
▪️Босқинчилар Ғарбий Соҳилдаги Хеврон, Наблус, Вифлеем шаҳарларида 12 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Уруш бошланганидан буён Ғарбий Соҳилда қўлга олинган сони 11,5 минг нафардан ошди.
▪️Тулкармда қаршилик жангарилари бомба ўрнатилган машинани аскарлар текшираётганда портлатиб юборишди. Женин шаҳрида жангчилар босиб олган пиёда аскарларга қарата ўқ узди.
▪️Ҳизбуллоҳ бир кунда босқинчиларга қарши 29 та ҳарбий амалиёт ўтказди.
▪️Ливаннинг Айн-Баал шаҳрида босқинчилар тиббиёт марказини портлатиб юборди. 3 нафар тез тиббий ёрдам ходими вафот этди. Нацистлар ҳужуми бошланганидан бери Ливанда жами 167 шифокор ҳалок бўлди.
▪️Бугун Жанубий Африка Халқаро судга Исроилнинг геноцид қилганига оид янги далилларни тақдим этади.