Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди

A A A
21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди



Сайхунобод туман судида «Б. Х.» фермер хўжалиги раҳбари М.А., унинг шериклари А.А. ва К.З.га ҳукм ўқилди.


Маълумот учун, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан М.А. шериклари билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборганлиги аниқланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 1 миллиард 459 миллион 144 минг сўм зарар етказилган.

Судда М.А, А.А. ва К.З. нинг 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборганлиги ўз исботини топди. Суд қарори билан дарахт кушандаларидан табиатга етказилган зарар ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳар бир судланувчига 2 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Экология вазирлиги ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик қонунга кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтади!

Киритилди: 16:15 29.07.2024. Ўқилди: 1463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!