Олимлар прогнозига кўра, Жанубий Корея аёллари 2030 йилга келиб ўртача умр кўриш давомийлиги 90 йилдан ошган биринчи аҳоли гуруҳига айланиши мумкин.
Тадқиқотчилар бундай натижага мамлакатдаги ривожланган тиббиёт тизими, аёллар ўртасида чекиш ва семириш даражасининг нисбатан пастлиги, соғлом овқатланиш ҳамда касалликларни самарали профилактика қилиш тизими ҳисса қўшаётганини таъкидламоқда.