Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2029 йилга бориб сунъий интеллект барча одамлардан ақллироқ бўлади

A A A
2029 йилга бориб сунъий интеллект барча одамлардан ақллироқ бўлади

Миллиардер ва технология магнати Илон Маскнинг таъкидлашича, сунъий интеллект келгуси йили инсон даражасига етиб боради ва 2029 йилга бориб бутун инсоният даражасига етади, деб хабар беради FOX Business

— Келгуси йилда сунъий интеллект ҳар қандай одамдан ақллироқ бўлади. 2029 йилга бориб, сунъий интеллект барча одамлардан кўра ақллироқ бўлади, — деб ёзди Илон Маск ижтимоий тармоқда.

Маск сунъий интеллект ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳақида ўз хавотирларини гапириб, кучли технологияни янада қаттиқроқ тартибга солишга чақирди.

У нотўғри бошқарилса, сунъий интеллект “цивилизацияни йўқ қилишга” олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Аввалроқ Маск Fox News телеканалига берган интервьюсида ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект чатботларининг тарафкашлигига қарши курашиш учун ўзининг «TruthGPT» номли сунъий интеллект чатботини ишлаб чиқиш режаларини айтиб ўтган эди. Маскнинг айтишича, у нохолис ёки мафкуравий дастурчилар АI технологиясидан "ёлғон гапириш" ва ёлғон маълумотларни чекловсиз тарқатиш учун фойдаланишидан қўрқади.

Маскнинг сўзларига кўра, "АI ёлғон гапиришга ўргатилмоқда ва бу — ёмон. АI қанчалик кичик хавф туғдирмасин, лекин у цивилизацияни йўқ қилиш потенциалига эга".

Киритилди: 22:45 15.07.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!