Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади

2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади

Президент ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатимизда ип-калава ва матонинг нархи асосий рақобатчилардан ўртача 10-15 фоиз юқорилигига эътибор қаратилди. Сабаби – ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз таркибида пахта 90 фоиз бўлса, қолганларда 30-40 фоизи полиэстер, вискоза, спандекс каби арзон синтетик матодан иборат.

Дунёда сунъий тола ва аралаш матога талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда йилига 100 минг тонна аралаш ип, мато ва газлама импорт бўлмоқда.

Шу муносабат билан 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади.

Мутасаддиларга йил якунигача камида 100 минг тонналик аралаш газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Шунингдек, бир нечта бўёқ корхоналари бирлашиб, сув тозалаш иншоотини қурмоқчи бўлса, харажатларининг бир қисми Савдони ривожлантириш компаниясидан қоплаб берилади.

Киритилди: 14:55 13.08.2025. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!