2026 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иссиқлик таъминоти тизимларини яхшилаш учун 700 млрд сўм маблағ ажратилади.
Қарорга мувофиқ, 551 млрд сўм ҳисобидан 35 та объектда 28 та қозонхона қуриш ва модернизация қилиш, 335 км иссиқлик тармоғини тортиш ҳамда 182 та уйнинг ички иссиқлик тизимларини тиклаш режалаштирилган.
Натижада 103 021 та хонадон, жами 1 962 та кўп квартирали уй ва 76 та ижтимоий соҳа объекти марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади.
Шунингдек, 82 млрд сўм маблағ ҳисобидан кредитор қарздорлик қопланади ва келгуси йиллар учун лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилади.