Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2026-йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади

2026-йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади

Шота Руставели кўчасида BRT йўлаги ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида автомобил туннели ишга туширилди.

Лекин Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Шаҳрисабз, Махтумқули, Оҳангарон кўчаларидаги тирбандликдан аҳоли норози экани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент шаҳри аҳолиси йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳисобига 100 мингдан зиёд мактаб ва боғча ўринларига эҳтиёж бор.

«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради. 2026-йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади. Бу ғояни рўёбга чиқариш бўйича катта дастур амалга оширилади»,
– деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси йилда жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни 3 минг, 2027-йилда эса 3,5 минг долларга етказиш учун пойтахт туманлари 3 та йўналишда ривожлантирилиб, 2026-йилда 9 миллиард доллар, икки йилда 20 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилади.

Киритилди: 18:51 16.12.2025. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!