Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Марказий Осиёда сув хавфи: музликлар тез эрияпти

Марказий Осиёда сув хавфи: музликлар тез эрияпти

Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) ҳисоботига кўра, Марказий Осиё дарёлари жиддий ўзгариш босқичига кирмоқда.

2024/2025 гидрологик йили музликлар учун энг оғир йиллардан бири бўлиб, ҳажм йўқотиш кўрсаткичлари 1950 йилдан бери энг ёмон даражалар қаторига кирди.

Помир, Тян-Шан ва Ҳиндикуш музликлари Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Панж дарёларини таъминлайди.

Мутахассисларга кўра, дастлаб сув оқими ошади, кейин эса узоқ муддатли сув танқислиги юзага келади.

Шунингдек, Роғун ГЭС ва Қамбарота ГЭС-1 каби йирик лойиҳалар вазиятга қўшимча таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу ҳолат Оролбўйи минтақаси учун ҳам жиддий хавф туғдиради.

Киритилди: Бугун 18:18. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!