Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилади.
“Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–38-сон, 10.03.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.
🏛 Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
✅ 2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
📝 Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади.
🔎 Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.