Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёз ва имкониятлар жорий этилади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёз ва имкониятлар жорий этилади

Энди аскарлар хизмат даврида олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиши мумкин. Улар учун ҳарбий қисмларда тайёрлов курслари ташкил этилади.

Шартнома асосида ўқишга қабул қилинганларга фоизсиз кредит берилади. Олийгоҳга кирган аскарлар ўқишни тугатгач, захирадаги лейтенант унвонига эга бўлади.

Намунали хизмат қилган ва танловларда ғолиб бўлганлар тестсиз ўқишга қабул қилинади.

“Битта аскар – битта касб” тамойили асосида 3–6 ойлик курслар ташкил қилиниб, сертификат берилади.

Хизматдан қайтган ёшларнинг касб ўрганиш харажатлари давлат томонидан қопланади, давлат ишига киришда эса қўшимча 10% балл берилади.

Шунингдек, ҳарбийлар ўртасида “Маънавият қалқони” китобхонлик танлови ўтказилиб, ғолибларга электромобиль топширилади.

Киритилди: Бугун 16:27. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!