Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

2025 йил мобайнида Украинани тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин

2025 йил мобайнида Украинани тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин

Украинада 2025 йилда тинч йўл билан келишувга эришилиши мумкин.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ёки биз бу урушнинг давом этишига рухсат берамиз ёки шу йил ичида мустаҳкам тинчликка эришамиз", - деди у.

Унга кўра, Туркия 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган музокаралар юзасидан Украина билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Анқара музокаралар давомида эришилган суръатни мустаҳкамлашни истайди.

"Украинадаги урушнинг танқидий нуқтасига яқинлашмоқдамиз. 16 май куни Истанбулдаги музокаралар Украинадаги дипломатик келишув учун янги бошланиш бўлди. Биз Истанбулда эришилган жадалликни, динамикани сақлаб қолишни истаймиз ва музокараларнинг янги босқичини қабул қилишга тайёрмиз", - деди у.

Киритилди: 14:49 30.05.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!