Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

2024 йилда Ўзбекистон биржасида қарийб 3 тонна олтин ва кумуш сотилди

2024 йилда Ўзбекистон биржасида қарийб 3 тонна олтин ва кумуш сотилди

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, 2024 йил давомида биржа савдолари орқали 2 912,1 килограмм олтин ва кумуш сотилган.

Шу жумладан, 2 535,1 килограмм олтин биржа орқали сотилган бўлиб, унинг 1 грамми учун ўртача нарх 977,5 минг сўмни ташкил этган. Кумуш савдолари ҳажми 377 килограммга тенг бўлиб, 1 грамм учун ўртача нарх 11 325,2 сўм бўлган.

Жорий йилнинг биринчи ойида тадбиркорлар биржа орқали 195,7 килограмм олтин сотиб олган. Январь ойи давомида 1 грамм олтиннинг ўртача нархи 1 122,2 минг сўмга етган, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори.

Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курсига мувофиқ, Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади.

Ҳозирда Лондон бозорида олтиннинг 1 унцияси учун белгиланган нарх 2 931,9 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Биржа бозорида “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ қимматбаҳо металларни сотувчи компаниялар сифатида иштирок этмоқда. Харидорлар асосан саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхоналар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

“ЎзРТХБ“ АЖ ахборот хизматига кўра, трой унцияси қимматбаҳо металлар савдосида асосий ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилади. Бир трой унцияси 31,1 граммга тенгдир.

Киритилди: 17:15 04.03.2025. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!