Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2024 йилда сафарбар қилинган украиналиклар сони эълон қилинди

2024 йилда сафарбар қилинган украиналиклар сони эълон қилинди

Украина ҳукумати 2024 йилда 200 мингга яқин одамни сафарбар қилди.

Бу ҳақда The Washington Post газетаси Украина ва Ғарб расмийларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг эслатишича, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний 2024 йилда 500 минг кишини сафарбар қилишга чақирган. Бироқ Владимир Зеленский Залужнийнинг таклифини қабул қилмади ва бу рақам жуда катта эканлигини айтиб, Киев атиги 200 мингга яқин одамни сафарбар қилди.

Шу билан бирга, Зеленский Вашингтоннинг чақирув ёшини 18 ёшга тушириш ҳақидаги илтимосларини рад этди, деб ёзади газета.

Нашрнинг таъкидлашича, 2024 йилда Украина парламенти чақирув ёшини 25 ёшгача қисқартириш имконини берувчи қонунчилик чораларини қабул қилган.

Киритилди: 21:52 05.01.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!