2024 йилда суд ижрочилари Россиядан деярли 90 минг муҳожирни мажбуран депортация қилишган. Бу ҳақда Россия Федерал суд ижрочилари хизмати директори Дмитрий Аристов маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
“2024-йилда Россия Федерациясидан 66 та хорижий давлатга 87 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чиқариб юборилди, бу 2023-йилга нисбатан қарийб икки баравар кўпдир”, — деди у.
ФССП раҳбарининг таъкидлашича, хорижликларнинг аксарияти МДҲ мамлакатларига: Озарбайжон, Беларус, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга депортация қилинган.