Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади  — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Сонлардаги бундай ноаниқликка 2024 йил август ойида Россия президенти Владимир Путин шартнома тузганлар учун тўлов миқдорини оширгани сабаб бўлган, шунинг учун йилнинг учинчи чораги бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Нашрнинг ёзишича, 2023 йил билан солиштирганда урушга ёллаш суръати пасайган. 2024 йилнинг тўртинчи чорагида ҳар куни ўртача 1700 киши шартнома имзолаган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баравар кам.

Киритилди: 22:10 30.05.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!