Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарори ижроси юзасидан 2024 йил якунларига кўра аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС”ларни аниқлаш ва “Quality service” сертификатлари билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
21 сентябрдаги “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарори ижроси юзасидан 2024 йил якунларига кўра аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС”ларни аниқлаш ва “Quality service” сертификатлари билан тақдирлаш тадбири
ПРЕСС-РЕЛИЗИ
Юртимизда туризм соҳасини янада ривожлантиришга ва туризмнинг ҳудудлар ялпи ички маҳсулотдаги улушини оширишга устувор масала сифатида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизга туристлар оқимининг кескин ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳудудлардаги туристлар ташриф буюрадиган объектлар ва автомагистраллар бўйларида ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳамда имконияти чекланган шахслар қулай ва тўсиқсиз фойдаланиш имкониятлари яратилган умумфойдаланишдаги санитария-гигиена шохобчаларини барпо қилиш ва фойдаланишга топшириш зарурияти борган сари долзарб масалага айланмоқда ҳамда ушбу масалага юқори даражада эътибор қаратилмоқда.
Туризм қўмитаси ташаббуси, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган амалий сайьи-ҳаракатлар натижасида ҳудудлардаги санитария-гигиена шохобчалари борасидаги вазият бирмунча яхшиланди. Буни ҳаттоки чет эллик туристлар ҳам эътироф этмоқда.
Яъни, 2017-2025 йиллар мобайнида республика бўйича 10 мингдан ортиқ санитария-гигиена шохобчалари ҳозирги замон талаблари асосида янгидан қурилди ва қайта таъмирланди. Уларнинг қарйиб 50 фоизи барча турдаги ёқилғи қуйиш станциялари ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга шунингдек маҳаллий ҳокимликларга намуна сифатида кўрсатиш учун Туризм қўмитаси томонидан республикамизнинг деярли барча ҳудудларида 50 тадан ортиқ намунавий санитария-гигиена шохобчалари қурилиб, давлат ижтимоий шериклик шартлари асосида фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарори қабул қилинган вақтда ёқилғи қуйиш станцияларининг атиги 20 фоизи замонавий санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланган бўлса, биргаликда олиб борган сайъи-ҳаракатларимиз натижасида ушбу кўрсаткични 95 фоиздан оширишга эришдик.
Қарорга мувофиқ, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ҳудудида замонавий санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлиши талаби билан биргаликда уларга бир қатор қулайликлар ҳам яратиш кўзда тутилган, яъни барча турдаги автомобилларга ёнилғи қуйиш масканлари эгаларига ўз ҳудудида асосий фаолият туридан ташқари аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш масканлари барпо этиш, wi-fi зоналари ташкил қилиш орқали фойдаланувчилар оқимини кенгайтириш имкониятлари ҳам яратилган.
Мазкур имкониятлардан самарали фойдаланиш натижасида бугунги кунда мавжуд ёқилғи қуйиш станцияларининг 2,9 мингтаси савдо шохобчаларига, 1,7 мингтаси маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига, 550 га яқини тез овқатланиш шохобчаларига, 1.0 мингтаси бепул Wi-Fi зоналарига эга бўлиб, улардан 1,5 мингдан ортиқ кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд инсонлар бандлиги таъминланган.
2020-2021 йилларда ташкил этган тақдирлаш табирларимизда ҳар бир ҳудуддан биттадан “Энг яхши АЁҚС” (автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси), “Энг яхши АГҚС” (автомобилларга газ қуйиш станцияси), “Энг яхши АГТКС” (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси) танлови автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари томонидан жуда ижобий кутиб олинди ҳамда улар ўртасида ижобий маънодаги рақобатни юзага келишига сабаб бўлиши натижасида аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш сифатининг янада ошишига олиб келди.
Баъзи бир сабабларга кўра, ЭНГ ЯХШИларни аниқлаш ва тақдирлаш тадбирлари 2022-2023 йилларда ўтказилмай қолган бўлсада, 2024 йил давомида ҳудудларда амалга оширилган ўрганишлар давомида соҳада фаолият юритувчи жуда кўплаб тадбиркорлар, ёқилғи қуйиш станциялари эгалари томонидан ушбу тадбирларни давом эттириш таклифи билдирилди.
Мазкур таклифларни инобатга олган ҳолда 2024 йил якунларига кўра аҳоли ва туристларга қўшимча хизматларни кўпайтириш орқали юртимиз туристик жозибадорлигини оширишга хисса қўшаётган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ичидан энг яхшиларини аниқлаш ва уларни имкон қадар рағбатлантириш ҳамда бошқаларга ҳам намуна сифатида кўрсатиш мақсадида мазкур тадбирни яна бошладик
Бу йилги ўрганишларимиз натижаларига кўра Республика ва Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва ҳар бир ҳудуддаги “Энг яхши”лар деб эътироф этамиз.
2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганига ҳамоҳанг ҳолда Ўзбекистон Республикаси бўйича ЭНГ ЯХШИ “ЯШИЛ ЭКОЛОГИК ҲУДУД”ли ёқилғи тарқатиш станцияси ҳам аниқланди ҳамда бошқаларга ҳам намуна сифатида тавсия қилинади.
Зеро, шу сингари кўкаламзорлаштирилган, яшил зоналарга бой, ободонлаштирилган ёқилғи қуйиш станциялари янада кўпайса, юртимиз экологик ҳолатини яхшиланишига ҳам катта ҳисса қўшилар эди деб ҳисоблаймиз.