Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобил йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
⚫️2024 йилда жами 7 та ер ости пиёдалар ўтиш йўллари фойдаланишга топширилган. Жумладан:
⚫️Тошкент вилоятида 6 та, М39б “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 32—34 км қисмида 2 та, М39б “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 34—36 км қисмида 2 та, 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент- Чорвоқ” автомобиль йўлининг 73,5 км қисмида 1 та ҳамда 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 31—34 км қисмида 1 та;
⚫️Тошкент шаҳрида 1 та, М39б “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 42—47 км қисмида 1 та ер ости пиёдалар ўтиш йўли фойдаланишга топширилган.
⚫️2025 йилда жами 18 та ер ости ўтиш йўллари қурилиши режалаштирилган бўлиб, Бухоро вилоятида 3 та, 4Р75 “4Р66 автойўли-А380 автойўли-Варахша қ.-Мохонкўл даҳаси-Қоракўл ш.” автомобиль йўлининг 82,2 км қисмида 1 та, Бухоро шаҳар “Б.Нақшбанд” кўчасидан ўтувчи 4Р91д “Бухоро аэропортига” автомобиль йўлининг 2,6 км қисмида 1 та, 4Р58 к “Ғиждувон шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 2,5 км қисмида 1 та;
⚫️Самарқанд вилоятида 2 та, жумладан, 4Р47 “Булунғур-Ургут” автомобиль йўлининг 2 км қисмида 1 та, Самарқанд шаҳридаги Гагарин ва М.Улуғбек кўчалари кесишмасида 1 та.
⚫️Тошкент шаҳрида 4 та, М39б “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўли”нинг 43,0 км, 44,0 км, 45,0 км, ва 45,5 км қисмларда жами 4 та ерости ўтиш йўллари қурилмоқда.