Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

2023 йилдан мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон берилади

2023 йилдан мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон берилади

9- ва 11-синфни битираётган ўқувчиларга шаҳодатномалар қоғоз шаклда эмас, электрон шаклда берилади.

Бунда битирувчилар ҳақидаги маълумотлар “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига киритилади ва ушбу маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқланади. Битирувчи ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқлангандан сўнг шаҳодатнома автоматик тарзда шакллантирилади ва унга ҚР-код тасвири туширилади.

Шаҳодатномаларни битирувчиларга ҳар йили 20-июнга қадар берилади. Битирувчи “Электрон шаҳодатнома” платформасига ИД-карта, паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақамини киритиб шаҳодатномасини бепул юклаб олади.

Интернет етиб бормаган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига шаҳодатномалар электрон платформадан юклаб олиниб, чоп этилган ҳолда тақдим этилади.

Киритилди: 23:07 15.06.2023. Ўқилди: 3221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!