🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 16,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
✅ Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45 минг тоннага ошган.
✅ 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
🔷 Қозоғистон – 39,2 минг тонна
🔷 Россия – 15,1 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 11,1 минг тонна
🔷 Беларусь – 1,1 минг тонна
🔷 Тожикистон – 624 тонна
🔷 Латвия – 448 тонна
🔷 Монголия – 157 тонна
🔷 Украина – 43 тонна
🔷 Польша – 19,4 тонна