Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

2022-йилда Термизга 5 та снаряд отишда иштирок этган шахс 16 йил озодликдан маҳрум этилди

2022-йилда Термизга 5 та снаряд отишда иштирок этган шахс 16 йил озодликдан маҳрум этилди

2022-йил 5-июль куни Афғонистон ҳудудидан бешта реактив снаряд Термизнинг “Мажнунтол” маҳалласига қулаган, тўртта ракета бешта уйга зарар етказган, бешинчиси эса футбол майдонига тушган эди.

26-июнь куни ушбу жиноятда айбланган О.С га ҳукм ўқилди. Суд ҳужжатига кўра, 40 ёшли судланувчи ракета снарядларини ИШИД амирлари буйруғи билан гуруҳ махсус инструкторлар иштирокида 🇹🇯Тожикистон ва 🇺🇿Ўзбекистон ҳудудига учирган.

У 2022-йил июль ойида қуролли гуруҳ аъзолари билан Қобул шаҳрида теракт содир этиш мақсадида ҳаракатланган вақтда “Толибон” ҳаракати томонидан қўлга олинганидан сўнг, 🇮🇷Эрон орқали 🇵🇰Покистоннинг Кветта шаҳрига қочган. О.С у ерда фаолиятини давом эттирган.

2024-йил 20-сентябрь куни тунда Покистон хавфсизлик кучлари томонидан у ва унинг шериклари яшаш хоналарида қўлга олинган ва Кветта шаҳар қамоқхонасига жойлаштирилган.

Улар 2025-йил 24-январга қадар қамоқхонада сақланган. Судланувчи шу йилнинг 24-январ куни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус рейс билан Тошкентга олиб келинган.

У суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбли деб топилиб, узил-кесил 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 17:48 30.06.2025. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!