Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

2021 йилдан Ўзбекистонда шифокорлар рўйхатдан ўтмасдан ишлай олмаслиги мумкин

2021 йилдан Ўзбекистонда шифокорлар рўйхатдан ўтмасдан ишлай олмаслиги мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг (ИССМП) ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш билан Ўзбекистон Республикаси шифокор ва провизор (фармацевт)ларини рўйхатга олиш тизимини жорий этиш бўйича қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳага мувойиқ Ўзбекистонда шифокорлар ва провизорлар рўйхатдан ўтиши учун Uzhealth CRM (emed.uz) Шифокорлар ва провизорлар ягона электрон базасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Қарорда 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларга ИССМПдан рўйхатга ўтмасдан ишлаш тақиқланиши кўзда тутилган. Палата шифокор ва провизорларни рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган шифокор ва провизорларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва юритиш, рўйхатга олишни тўхтатиш ва бекор қилиш ваколатларига эга бўлади.

Бундан ташқари, ИССМП Uzhealth CRM тизимини шакллантириш, юритиш ва модернизация қилиш бўйича ваколатли ташкилотга айланади.

Палата тендер савдоларини ўтказмасдан туриб Online Service Group (OSG) МЧЖни тизимни ишлаб чиқарувчиси этиб белгилашни таклиф қилмоқда. Компания веб-сайтлар, брендлар, мобил иловалар ва бошқалар бозорида 2013 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Бунга қадар у ИССМП, “Ўзэкспомарказ”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва бошқа ташкилотлар сайтларини ишлаб чиққан.

Қарор лойиҳасида шифокор ва провизорларни рўйхатга олиш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибларини ҳам ўз ичига олади.

Унга кўра, рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш мажбурий жараён ҳисобланиб, қайси шаклдаги тиббиёт муассасасида ишлаётганидан қатъи назар, амалий тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган барча шифокор ва провизорлар учун умумий ва мажбурий жараён ҳисобланади.

Шифокор ва провизорлар, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни (норезидентлар) рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим олиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 19 февралга қадар давом этади.

Киритилди: 13:16 07.02.2020. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!