Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2021 йилда 19 нафар судья тизимдан четлатилган

A A A
2021 йилда 19 нафар судья тизимдан четлатилган

2021 йилда судьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 19 нафар судья тизимдан четлатилган.

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ЎзАга берган интерьюсида маълум қилган.

Қайд этилишича, 2020 йилда 12 нафар судья тизимдан четлатилган бўлса, 2021 йилда уларни сони 19 нафарга етган.

«Таъкид этишим шарт, вазифасидан озод этилганларнинг аввалги йилга қараганда нисбатан кўплиги судьяларга қўйилаётган талаблар кучайгани билан изоҳланади. Шунингдек, одил судловни амалга ошириш жараёнида йўл қўйган хато-камчиликлари учун 220 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга тўғри келди», — дея таъкидлаган Ёдгоров.

Киритилди: 15:54 18.01.2022. Ўқилди: 1570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!