Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

20 та автомашина ижараси, 878 млн сўм қарз: суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди

20 та автомашина ижараси, 878 млн сўм қарз: суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди


Намангандаги «T.M.S.S» МЧЖ «Qamchiqavtoyo‘l» йўллардан фойдаланиш корхонасига 20 та автомашина ижарага берган, бироқ ижара ҳақини тўлиқ ололмаган.

Бизнес-омбудсман маълум қилишича, томонлар ўртасидаги шартномалар 2022–2026 йилларда тузилган. Автомашиналар тегишли ҳужжатлар билан топширилиб, хизматлар учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлса-да, 878 млн сўмдан ортиқ ижара ҳақи тўланмай қолган.

Тадбиркорнинг мурожаатидан сўнг Бизнес-омбудсман унинг манфаатини ҳимоя қилиб, судга даъво киритган. Наманган туманлараро иқтисодий суди корхонадан «T.M.S.S» МЧЖ фойдасига 878 млн сўм қарзни ундиришни белгилаган.

Киритилди: 19:15 08.10.2026. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!