Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. У Қўшма Штатларнинг Осиёдаги ҳамкорларини мудофаа учун ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизигача маблағ сарфлашга чақирди.

"Коммунистик Хитойнинг Тайванни босиб олишга бўлган ҳар қандай уриниши Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Пекин нафақат ўз армиясини кучайтирмоқда, шу билан бирга, Хитой ҳар куни Тайванга ҳақиқий ҳужумга тайёргарлик кўриш учун фаол машқ қилмоқда. Си ўз қуролли кучларига 2027 йилгача Тайванга бостириб киришга тайёр бўлишни буюрган", – дея таъкидлади АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Шунингдек, Ҳегсет Вашингтон Пекиннинг амбицияларини жиловлай олмаса, Хитой билан урушга тайёрлигини билдирди.

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас эса Россия ва Хитой иттифоқини бугунги куннинг "энг катта чақириғи" деб атади.

Киритилди: 22:41 31.05.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!