Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида ноқонуний товар моддий бойликларни аниқлаш мақсадида
🎆 Фарғона вилоят ИИБ ҳамда Фарғона тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида, 1994 йилда туғилган Бўстон маҳалласида яшовчи С.И. 36 дона жами нархи 18.000.000 сўмлик пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
⚖️ Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.