Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

17 ёшли Ламин Ямал Ла Лигада яна бир янгилаш қийин бўлган рекордни ўрнатди

17 ёшли Ламин Ямал Ла Лигада яна бир янгилаш қийин бўлган рекордни ўрнатди

"Барселона"нинг 17 ёшли футболчиси Ламин Ямал навбатдаги рекордни ўрнатди.

Вингер Ла Лиганинг 36-турида "Эспаньол"га қарши кечган ва "кўк-анорранглилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин қаҳрамонига айланди. Дербидаги муваффақият "Барса"ни муддатидан олдин Испания чемпионига айлантирди. The Touchline хабарига кўра, Ямал 18 ёшгача бўлган футболчилар орасида икки карра Ла Лига ғолиби бўлган тарихдаги илк футболчи ҳисобланади. Биринчи чемпионлик икки йил олдин, вундеркинднинг асосий таркибдаги дебютидан кўп ўтмай қўлга киритилган.

Ламин Ямал чемпионатнинг жорий мавсумида 33 та баҳсда 8 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Эспаньол"га қарши кечган ҳал қилувчи ўйинда ёш испаниялик футболчи рақиб дарвозасига тўп киритиб, голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:58 16.05.2025. Ўқилди: 1111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!