Тоттенхэм” ҳужумчиси Микки Мур 17 ёшида Европанинг йирик мусобақаларида гол урган энг ёш футболчига айланди.
M.Mур Европа лигаси умумий босқичи 8-тури доирасида Швециянинг “Эльфсборг” клубига қарши ўйиннинг 94-дақиқасида ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. У бу рекорд натижага Англия футболчилари орасида 17 ёшу 172 кунлигида эришди.
Аввалги энг яхши натижа Жимми Гривзга тегишли эди (17 ёш 245 кун). У 1957 йилда "Челси" таркибида гол урган.
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби 17 очко билан Европа лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. “Эльфсборг” кучли 24 та жамоа сафига кира олмади.
Кучли учликдан “Лацио” (Италия), “Атлетик” (Испания) ва “Манчестер Юнайтед” (Англия) клублари жой олган бўлса, “Айнтрахт” (Германия), “Лион” (Франция), “Олимпиакос” (Греция) ва “Рейнжерс” (Шотландия)1/8 финалга йўлланма олди.