Аввал хабар қилинганидек, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2071 та жоме масжид ўз эшикларини яна очмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, 17 август куни Қуръон хатм қилинади.
"Имом-домлалар баробарида мухлис халқимиз томонидан ўқилган ёки ўқилаётган Қуръон хатмоналари бўлса, 17 август куни бомдод намозигача тақдим этилса, энг хушовоз қорилар хатм якунини ўқиб, муфтий ҳазратлари томонидан дуолар қилинади, иншааллоҳ.
Шундай экан 17 август куни бомдод намозига қадар адо этиладиган Қуръони карим хатмлари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамига СМС хабари орқали маълум қилишни тавсия этамиз", -дейилади расмий хабарда.