Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

17,8 миллиард сўм миқдоридаги компенсация пуллари ундириб берилди

17,8 миллиард сўм миқдоридаги компенсация пуллари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг бузилган турар жойлари, бино-иншоотлари учун ҳокимликлардан компенсация ундириш тўғрисидаги суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

МИБ Андижон вилоят бошқармаси Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, якунланган 2024 йил давомида МИБ иш юритувига мазкур тоифадаги жами 49 миллиард сўм миқдоридаги маблағни ундириш бўйича 144 та ижро ҳужжати келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 77 та ижро ҳужжати тамомланиб, фуқаролар ва хўжалик субъектларига 17,8 миллиард сўм миқдоридаги компенсация пуллари ундириб берилди.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси” ҳисобидан Марҳамат туманида яшовчи 65 нафар фуқаро фойдасига жами 7,8 миллиард сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 61 нафар фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди.

Бошқарма, унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 09:42 06.01.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!