Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин

16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин

Англияда 16 ёшга тўлмаганларга дўконлар, ресторанлар, кафелар, савдо автоматлари ва интернет орқали Red Bull, Monster ва Prime каби энергетик ичимликларни сотиш тақиқланади. Ҳукумат тегишли қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ББ хабар берди.

Маълумотларга кўра, Буюк Британия болаларининг учдан бири ҳар ҳафта энергетик ичимлик истеъмол қилади. Аксарият супермаркетлар аллақачон ихтиёрий тақиқни жорий этган. Баъзи ичимликлар икки стакан қаҳвадан ҳам кўпроқ кофеинга эга. Ортиқча истеъмол бош оғриғи, уйқусизлик, тез юрак уриши ва юрак ритми бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

"Бу ичимликларнинг соғлиққа, диққатни жамлашга ва ўқишга таъсирини кўришингиз мумкин, шунинг учун биз чоралар кўрмоқдамиз”, деган Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Уес Стритинг.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун 12 ҳафта давомида соғлиқ ва таълим мутахассислари, жамоатчилик, чакана сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар фикри йиғилади. Тақиқ амалдаги парламент муддати тугашидан анча олдин кучга кириши кутилмоқда.

Киритилди: 15:15 04.09.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!