Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тадбиркордан асоссиз талаб қилинган 16,6 млрд сўмдан зиёд ер солиғи бекор қилинди

Тадбиркордан асоссиз талаб қилинган 16,6 млрд сўмдан зиёд ер солиғи бекор қилинди

Вакил Девонига Юқори Чирчиқ туманида рўйхатдан ўтган "TOMORQA XIZMATI" МЧЖ раҳбари мурожаат қилиб, ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 2970 гектар ер майдони туман ҳокимлиги томонидан захирага олинган бўлса-да, кадастр ва солиқ органлари маълумотлар базасига ўзгартириш киритилмаганлиги натижасида ундан асоссиз равишда 16,6 млрд сўмдан зиёд ер солиғини тўлаш талаб этилаётганлигини билдирган.

Мурожаатчи ҳолат юзасидан бир неча маротаба Солиқ қўмитаси ва Кадастрлар палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман ва вилоят бошқармаларига қилган мурожаатлари натижа бермаганлигини маълум қилган.

Вакил Девони тегишли соҳа мутахассилари иштирокида мурожаатда кўтарилган масалани ўрганиб чиқиш давомида ваколатли органларнинг маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, асоссиз солиқ ҳисобланиши бартараф этилди.

Киритилди: 09:30 31.07.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!