Ижодкор бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида видеоролик жойлаш орқали маълум қилди.
Таниқли ўзбек хонандаси ва айни кунда қўшиқлари хит даражасидан тушмаётган Ҳамдам Собиров мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди: у шаҳар марказида икки қаватли уй сотиб олди.
Манбаларда хабар берилишича, илгари ижрочи 15 йил давомида ижарада турган ва ахийри 2 қаватли уй харид қилиб, орзусини амалга оширган.
Ижтимоий тармоқларда жойланган видеокороликда мусиқачи рафиқаси ва 2 фарзанди билан янги уйни томоша қилишаётганини кўриш мумкин.