Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

15 бош шарқ бўғма илонини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

15 бош шарқ бўғма илонини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ҳозирда жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Экология вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали юртимиздан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 15 бош тирик бўғма илонларни тегишли рухсатномаларсиз олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Унга тегишли 10 литр ҳажмли елим идишга жойланган мазкур илонлар “шарқ бўғма илони” зотига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикасида Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисмида учрайди.

Киритилди: 18:19 02.06.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!