"Тинчликсевар" Россия Украина шаҳарларини шафқатсизларча бомбаламоқда.
Россия 8 март шанба кечаси Украинага 145 та Шаҳед турдаги ҳужумкор ва тақлид қилувчи учувчисиз аппаратлар, шунингдек, иккита "Искандер-М"/КН-23 баллистик ракетаси ва битта "Искандер-К" қанотли ракетаси билан ҳужум уюштирди, дея маълум қилди Украина Қуролли Кучлари Ҳаво мудофааси.
Эрталабки маълумотга кўра, битта ракета ("Искандер-К") ва 79 та дрон йўқ қилинган, 54 та дрон эса нишонга етиб бормаган.
Тунги ҳужум натижасида Донетск, Харков, Полтава, Суми ва Одесса вилоятлари зарар кўрди.
Илгари ҳокимият вакиллари Донетск вилоятидаги Доброполе шаҳрига қўшма зарба оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Харков вилоятида Богодухов шаҳридаги корхонага дронлар ҳужуми туфайли камида уч киши ҳаётдан кўз юмди. Одесса вилоятига дронлар кетма-кет бешинчи тун ҳужум қилмоқда, жабрланганлар ҳақида маълумот келгани йўқ.