Афсуски, айрим фуқароларимиз томонидан кўкариб турган дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташлаш ҳолатлари учрамоқда.
Сирдарё тумани “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Сирдарё боғлари” фермер хўжалиги дала ер майдони четида фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда 14 (ўн тўрт) дона манзарали дарахтни кесиб, давлат рақами 20 762 АА бўлган “Беларус” русумли тракторнинг тиркамасига ортаётган вақтида давлат инспекторлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 464-сонли қарорининг 4-иловаси асосида ўлчаниб ҳисобланганда 3 (уч) турдаги жами 14 (ўн тўрт) дона манзарали дарахтни кесиб ташлаганлик натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисоби 273 360 000 (икки юз етмиш уч миллион уч юз олтмиш минг) сўм ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.