Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчийнинг маълум қилишича, Эронга қарши АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар 120 дан ортиқ давлат томонидан қораланган.
Ароқчий ушбу баёнотини Хитойда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирларининг 25-йиғилиши олдидан билдирди.
«Эронга ва унинг тинч ядровий объектларига қарши қаратилган Исроил ва АҚШ ҳужумлари деярли барча халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан қораланган. 120 дан ортиқ давлат Эрон Ислом Республикасига ўз ҳамдардлиги ва қўллаб-қувватловини билдирди», — деди Ароқчий.
Унга кўра, ШҲТ ҳам бу ҳужумларни ўз вақтида ва аниқ баёнот билан қоралаган.
ШҲТ йиғилиши ва икки томонлама музокаралар
Ароқчий Хитойга ташрифи ШҲТнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди. У йиғилиш доирасида Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари билан, шунингдек, бошқа аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар ўтказишини билдирди.
Фон: Исроил ва АҚШ ҳужумлари ва Эроннинг жавоби
13 июнь куни Исроил Эронга қарши уруш бошлаб, 12 кун давомида Эроннинг ҳарбий, ядровий ва турар жой ҳудудларига зарбалар берди. 22 июнь куни эса АҚШ Эроннинг Натанс, Фордов ва Исфаҳондаги ядровий объектларига ҳужум уюштирди.
Бу тажовузларга жавобан, Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚҚ) 22 марта ракета зарбаси билан оккупация қилинган ҳудудлардаги Исроил мақсадларини нишонга олди. Шунингдек, Эрон АҚШнинг Қатардаги энг йирик ҳарбий базаси — ал-Удейдга ҳам ракеталар йўллади.
24 июнь куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди, уруш вақтинча тўхтатилган.