Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“103” хизматида “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади

“103” хизматида “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади

Юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати илғор хорижий тажриба ва замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилди.

Бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.

Натижада мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайди.

Ўз навбатида, Жанубий Кореянинг KOFIH ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган симуляцион ўқув марказларида ушбу ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг малакаси оширилди.

Умуман, ўтган саккиз йил давомида "103" хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, “Тез ёрдам” бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ эса 750 сўмдан 11 800 сўмга ошди.

Натижада тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирувга ўртача етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага қисқарди.

Келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллашади.

Хусусан, 2026 йилда:

“103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади.

Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: 12:48 06.11.2025. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!