Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

100 граммга яқин гиёҳванд моддани ўттиз миллион сўмга пуллаётган шахс ушланди

100 граммга яқин гиёҳванд моддани ўттиз миллион сўмга пуллаётган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида қарийб 100 грамм гиёҳванд моддани ўттиз миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

2021 йил 26 август куни, Денов тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими, вилоят ДХХ ва божхона ходимлари томонидан туманнинг Намозгоҳ маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида туманнинг Ўрикзор маҳалласида яшовчи, И.Фарҳод мижозга 11 дона целлофан пакетларга жойланган 90,11 грамм опий гиёҳванд моддасини 30 миллион сўмга сотаётган вақтда ушланган. Гиёҳванд модда ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 28 август куни И.Фарҳодга нисбатан Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:49 06.09.2021. Ўқилди: 2065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!