Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

100 дан ортиқ украин дрони уриб туширилди

100 дан ортиқ украин дрони уриб туширилди

Россия Мудофаа вазирлиги 100 дан ортиқ украин дрони уриб туширилганини маълум қилди

"Соат 21:00 дан 04:00 гача ҳаво мудофааси воситалари томонидан Украинанинг 105 та дрони йўқ қилинган ва тўхтатилган", дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахти томон йўналган 19 та дрон уриб туширилгани ҳақида маълумот берди. Қолган дронлар Россиянинг бошқа ҳудудларида йўқ қилинган.

Дронлар ҳужуми вақтида Москва ва бошқа шаҳарлардаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилган. “РБК” хабарига кўра, 6 майга ўтар кечаси Россиянинг 13 та аэропортида парвозларга вақтинчалик чекловлар жорий этилган. Гап Москванинг тўртта аэропорти, шунингдек, Самара, Саратов, Волгоград, Калуга, Иваново, Ярославл, Нижний Новгород, Қозон ва Нижнекамск аэропортлари ҳақида кетмоқда.

Киритилди: 11:21 06.05.2025. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!