Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

10 январдан Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади

10 январдан Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади

10 январдан бошлаб Тошкент — Хўжакент йўналишида ҳаракатланувчи тезюрар йўловчи электропоездлар Жанубий вокзалдан юради, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Йўналиш жадвали қуйидагича:

  • 7201-сонли Тошкент жанубий — Хўжакент: Тошкент жанубий 06:24 — Хўжакент 07:43;
  • 7202-сонли Хўжакент — Тошкент жанубий: Хожикент 08:20 — Тошкент жанубий 09:41;
  • 7203-сонли Тошкент жанубий — Хўжакент: Тошкент жанубий 12:39 — Хўжакент 13:58;
  • 7204-сонли Хўжакент — Тошкент жанубий: Хўжакент 14:33 — Тошкент жанубий 15:54;
  • 7205-сонли Тошкент жанубий — Хўжакент: Тошкент жанубий 18:35 — Хўжакент 19:54;
  • 7206-сонли Хўжакент — Тошкент жанубий: Хўжакент 20:23 — Тошкент жанубий 21:42;
  • 6440-сонли Хўжакент -Тошкент жанубий: Хўжакент 06:22 — Тошкент жанубий 08:56;
  • 6442-сонли Хўжакент -Тошкент жанубий: Хўжакент 05:20 — Тошкент жанубий 07:53.

Компаниянинг эслатишича, ушбу тезюрар электропоезд шу пайтгача Шимолий вокзалдан ҳаракатланган.

Маълумот учун, Тошкентдан Хўжакентга мингдан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоездда йўл ҳақи катталар учун 20 минг сўм, болалар учун 11,5 минг сўм. Тўловни АТТО саёҳат картаси орқали тўлаш ёки онлайн чипта харид қилиш мумкин.

Киритилди: 11:34 07.01.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!