Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

10 та гол урилган ўйинда Ўзбекистон U-16 Индонезияга имкониятни бой берди

10 та гол урилган ўйинда Ўзбекистон U-16 Индонезияга имкониятни бой берди

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезия U-16 жамоасига қарши дастлабки учрашувини ўтказди.

Голларга бой кечган баҳсда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Вакилларимиз сафида Абдуллоҳ Холмаматов, Камолиддин Акбаралиев ва Ҳожиакбар Зилфиқоров гол урди. Яна бир тўп Индонезия футболчиси Рамадхан Путранинг автоголи эвазига қайд этилди.

Ўзбекистон U-16 асосий таркиби: Азиз Бердиев, Ҳожиакбар Зулфиқоров, Азизилло Эркинжонов (С), Абдуллоҳ Холмаматов, Рўзимурод Рўзимуродов, Шоҳжаҳон Тўрақулов, Абубакр Маматов, Ҳасан Уролов, Файз Ачилов, Ҳусан Уролов, Яҳё Бахтиёров

Захирадан майдонга тушганлар: Абдувалиев, Бобиров, Тиллоев, Шуҳратиллаев, Эшбоев, Аминов, Акбаралиев, Хайруллаев, Саматов.

Захирада қолганлар: Баҳриддинов, Ҳайитмуротов, Абдужалилов.

Киритилди: 21:50 24.08.2026. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!